Рамазон ойида масжидларда ва жамоат жойларида тартибни сақлаш ҳамда ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга бағишлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг махсус йиғилиши ўтказилди
2025-03-02 09:00:00 / Янгиликлар

Муборак Рамазон ойи бошланмоқда. Ҳукуматимиз томонидан халқимизнинг Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишига, шунингдек, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Рамазон кунлари масжид ва бошқа жамоат жойларида тартибни сақлаш, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида пойтахтимизда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари, фавқулодда вазифаларни бажарувчи махсус отряди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларининг махсус йиғилиши ўтказилди.
Унда QR Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков сўзга чиқиб, жамоат жойларида турли ҳуқуқбузарликлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши керак бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди. Хизмат вазифасини бажараётган ҳар бир ходим белгиланган тартиб-қоидаларга бўйсуниши, яъни фуқаролар билан тўғри муносабатда бўлиши, қонуний асосда иш олиб бориши кераклигини тушунтириб ўтди.
Албатта, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда мана шундай биргаликдаги ишларнинг ўрни алоҳида.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати