Сирдарё туманида тунги хизматга бириктирилган шахсий таркиб ва жамоатчилик вакилларига масъул раҳбарлар томонидан тунги йўриқнома берилди
2025-03-02 07:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарорида белгиланган талаблар ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбири доирасида Сирдарё тумани ҳудудига тунги хизматга жалб этилган соҳавий хизмат ходимларига Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санджар Джабаров ҳамда Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Низомиддин Абдувалиев томонидан йўриқнома берилди.
Хизматни ҳушёр ва сергак ҳолда, қонунчилик талаблари асосида, фуқаролар билан хушмуомалаликда олиб бориш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Йўриқномадан сўнг, ЙПХ ходимлари томонидан йўлларда рейдлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ППХ ходимлари томонидан жамоат жойлари, компьютер ўйингоҳлари ва бошқа масканларда жамоат тартибини сақлаш юзасидан профилактик тадбирлар олиб борилди.