ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида “Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари“ мавзусидаги I Республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди
2025-03-02 07:05:00 / Янгиликлар

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни илмий ёндашувлар асосида бартараф этиш, халқаро тажрибаларни ўзлаштирган ҳолда тизимда ахборот технологияларининг ўрнини кенгайтириш, коррупцион омилларга чек қўйиш мақсадида ИИВ ДЙҲХХда “Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари” мавзусидаги I-республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.
20 га яқин олимлар, 10 дан ортиқ фан номзодлари, бу билан бирга кўплаб соҳа тараққиётини кўзлаб ўз таклиaлари билан келган жами 50 га яқин ташаббускорларни ўзида жамлаган илмий анжуман бошида ЙҲХХ бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов сўз олиб автомобиль йўлларида содир этилаётган ЙТҲлари, уларда вафот этган ёки тан жароҳати олган инсонлар айниқса, бу бахтсизликларнинг беайб жабрланувчисига айланиб қолаётган болалар иштирокидаги ҳолатларнинг олдини олиш борасида билдирилган ҳар бир фикр ушбу анжуманда юксак қадрланиши ҳамда долзарблигини билдириб ўтди.
Шундан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, олий таълим муассасаларининг профессор устозлари ва бошқа ташкилотлардан келган иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги маърузалар бирма бир тингланиб, масъул ходимлар томонидан қайд этиб борилди.
Анжуманнинг иккинчи босқичи савол-жавоб тарзида кечиб, унда йиғилганларнинг ЙТҲларининг олдини олиш борасида соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар доирасидаги саволларига илмий асосланган жавоблар берилиб, амалга оширилиши долзарб бўлган чора-тадбирлар борасидаги баҳсларга киришилди.
Анжуман сўнгида иштирокчилар ЙҲХХда янгидан хизматни бошлаган ходимларни ўқитиш, уларни соҳа фойдаланилаётган замонавий ахборот технологиялари билан яқиндан таништириш, ўз касбининг профессионали қилиб тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида ташкил этилган имкониятлари шунингдек, ЙПХ ходимларининг ЙТҲ содир этилганда жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш, ҳодисани расмийлаштириш, маслик ҳолатини аниқлаш, тирбандликларни бартараф этиш вазифаларини бажарувчи зарур техник воситалар билан жиҳозланган хизмат автомашиналари билан танишишди.
Анжуман якунида иштирокчиларга ЙҲХХ бошлиғининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.