Самарқандда йўл ҳаракати ва туризм хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кучайтирилди
2025-02-28 12:20:00 / Янгиликлар

Республиканинг барча ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш мақсадида назорат-рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Шу мақсадда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб, ЙҲХБ ва бошқа соҳавий хизмат ходимларига хизмат олди йўриқнома ўтказди.
Тадбир давомида йўлларда хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кучайтирилди. ЙПХ ходимлари жамоат тартибини сақлаш, қоидабузарликларнинг олдини олиш ва фуқароларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақириш мақсадида профилактик рейдлар ўтказмоқда. Хизматга жалб этилган ходимларга тартиб ва интизомга қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида Самарқанд туманидаги хавфсиз “Конигил” туризм қишлоғи ҳамда 64-ҳуқуқ тартибот масканининг фаолияти таҳлил қилинди. Маҳаллалардаги криминоген вазиятга таъсир қилаётган омиллар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, вилоятга ташриф буюрувчи туристлар учун хавфсиз муҳит яратиш, Ўзбекистоннинг ташриф учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имижини мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Масъул раҳбарларга хавфсиз туризмни ривожлантириш бўйича манзилли методикаларни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.
Йўл ҳаракати ва туризм хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати