Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш: Қашқадарёда ишчи гуруҳ ўрганишлари бошланди
2025-02-28 12:10:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи подполковник Отабек Шарипов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида ўрганишларни бошлади. Ишчи гуруҳ вилоят ИИБда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш борасида соҳавий хизмат раҳбарларига йўриқнома берди.
Шунингдек, тунги хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, ППХ батальони ва профилактика инспекторларига жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазиятни жиловлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Ўрганишлар давом этмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати