Тошкент вилояти ИИББ раҳбариятининг аҳоли билан сайёр қабул учрашувлари давом этмоқда
2023-11-30 12:00:00 / Янгиликлар
![Тошкент вилояти ИИББ раҳбариятининг аҳоли билан сайёр қабул учрашувлари давом этмоқда](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Fba3ada18-9120-b468-b7d2-415ff0d92ef0_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Тошкент вилояти 3-сектор ҳудудида, аҳоли муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этишга кўмаклашиш мақсадидаги очиқ мулоқот учрашуви бугун Янгийўл шаҳрида бўлиб, унда вилоят ИИББ, ҳокимлик ва ҳудудий корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида ҳудудий МФЙ ларнинг 16 ёшга тўлган ёшлари учун расмийлаштирилган ID-карталар уларнинг келгуси ўқиш ва иш фаолиятларига муваффақият тилаб, тантанали тарзда топширилди.
Сайёр қабул жараёнида аҳолининг ички ишлар органларига хизматга кириш, тергов ва суриштирув, йўл ҳаракати хавфсизлиги, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмак бериш, аёлларни иш билан таъминлаш каби масалалар ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар сўраб йўллаган мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Турли мазмундаги 50 дан ортиқ мурожаатларнинг асосий қисми қабул жараёнида ва жойига чиқиб ўрганишлар ҳамда муҳокамаларда ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш учун муддат талаб этадиган мурожаатларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шу каби аҳоли билан очиқ мулоқот учрашувлари шаҳар туманлар кесимида давом эттирилмоқда
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати