Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Икромжон Турсунов Ғиждувон туманининг оғир ҳудудларидан бири “Тошлоқ“ маҳалласида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишди
2025-02-27 09:00:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Икромжон Турсунов Ғиждувон туманидаги “Тошлоқ” маҳалласида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди.
Президент қарорига мувофиқ, оғир тоифали маҳаллаларни обод ва хавфсиз ҳудудларга айлантириш мақсадида инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сектор раҳбари маҳалла аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди ва тегишли кўрсатмалар берди. Ишсизликни камайтириш, томорқалардан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, “Хавфсиз кўча” ва “Хавфсиз йўлак” лойиҳалари доирасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ишлари текширилди.
Маҳаллада видеокузатув камераларини кўпайтириш, қуёш панелларидан фойдаланиш, йўлларни ободонлаштириш, янги боғлар яратиш ва қишлоқ хўжалиги тадбирларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати