Бухорода “Долзарб 40 кун” махсус профилактик тадбирлари давом этмоқда
2023-11-29 00:00:00 / Янгиликлар
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов, вилоят прокурори Маҳмуд Истамов ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Жўрақул Шерназаров бошчилигида Бухоро шаҳар ҳудудига “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида кенгайтирилган тунги тезкор йўриқнома ўтказилди.
Хизматга жалб қилинган ходимларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш борасида кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, Бухоро шаҳри ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказишга киришилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати