Республика ишчи гуруҳининг Қашқадарё вилоятидаги манзил колонияларида қишлоқ хўжалиги фаолияти ўрганилди
2023-11-28 22:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ҳисобини юритиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятидаги манзил колонияларнинг қишлоқ хўжалиги фаолияти, мавжуд ерлардан фойдаланиш бўйича ўрганишлар олиб борди.
Хусусан, Қамаши туманидаги 34-сон манзил колониясининг дала ер майдонларида мутахассис агрономларни жалб қилиш орқали қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорликни ва даромадни кўпайтириш, янги иш ўринларини яратиш, чорвачиликни кенгайтириш, суғориладиган ер майдонларини сув билан таъминлашдаги муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қамаши туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида 200 дона арча дарахти экилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан Муборак туманидаги 33-сон манзил колонияси ҳамда Қарши шаҳридаги 35-сон манзил колониясининг дала ер майдонлари ҳудудий ИИБ, ҳокимлик ва кадастр бўлими ходимлари иштирокида ўрганилиб, мавжуд сув лотокларини таъмирлаб, сувдан оқилона фойдаланиш, маҳкумларни иш билан таъминлаш, бу борада аниқланган камчиликлар ва муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, вилоятдаги манзил колонияларига тегишли дала ер майдонларини ўрганиш давомида бугунги кунда фойдаланилмай турган ерларни фуқароларга ижарага бериш, яйлов ерларда чорвачиликни янада ривожлантириш орқали гўшт ва сут маҳсулотлари етиштириш ҳиссасини ошириш, паррандачиликни кенгайтириш, қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида ер остидан сув қазиб чиқариш, замонавий кичик сув ҳовузлари ташкил қилиш, экинларни томчилаб суғоришни жадаллаштириш, плёнка остида парник ташкил қилиб, сабзавот экинлари экишни жорий этиш, қаровсиз турган ерларни шудгор қилиб, келаси йилда фойдаланишга тайёрлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларга дарахтлар экиш бўйича топшириқлар берилди.