Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев шаҳар ҳудудидаги тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг фаолиятини ўрганди
2023-11-28 20:00:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ИИБ ва вилоят прокуратурасининг тезкор-профилактик тадбирларнинг “долзарб 40 кунлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойишига асосан вилоятимиз ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Бошқарма бошлиғи Наманган шаҳридаги “Ғишткўприк” ва “Мажнунтол” маҳаллаларидаги ҳуқуқ-тартибот масканлари ҳамда ҳудудга бириктирилган пост-патруль хизмати ходимларининг тунги фаолиятларини ўрганди.
Ўрганишлар якунида тунги вақтларда ходимлар шахсий хавфсизликни таъминланган ҳолда ҳудуд осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг тинчлигини таъминлаш, жамоатчилик назорати масканлари фаолиятини ва маҳалладаги видеокузатув камераларини доимий равишда ишлашини назорат қилиб бориш, шунингдек хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорликда иш ташкил этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати