Самарқанд вилояти Ургут туманида осуда ва фаровон турмуш тарзини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар самарадорлиги ўрганилди
2023-11-28 14:00:00 / Янгиликлар
Жонажон диёримизда бугун мислсиз ўзгаришлар, оламшумул ислоҳотлар юксак паллага кирганки, ҳар бир амалий иш замирида инсон манфаатларини таъминлаш, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатишдек улуғ мақсад мужассам.
Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Абдуғофур Аҳмедов, вилоят прокурори Муродқосим Эшназаров, вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов Ургут туманининг “Камангарон” ва “Вағашти” маҳаллаларида аҳоли розилиги йўлида амалга оширилаётган ўзгаришлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ободликка юз тутиши борасида қилинаётган ишлар билан танишишди.
Ҳудудда тинчлик, осойишталикни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан ҳам фикрлашилди.
Маҳалла мутасаддилари ва ҳуқуқ тартибот органлари масъулларига аҳолининг осуда ва фаровон турмуш кечиришини таъминлаш, кўчалар ва маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати