Туман-шаҳар ички ишлар органлари Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари ўқув йиғин машғулотлари муваффақиятли якунланди
2025-02-23 12:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан тумани-шаҳар ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларининг амалий билим ва касбий жанговар кўникмаларини ошириш мақсадида, Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институтида ўқув йиғин машғулотлари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан раҳбарларга қўйилаётган бугунги кун талабларига жавоб берадиган юксак касбий маҳоратини ривожлантириш, туман (шаҳар) ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларининг касбий билим, кўникма, малакаларини узлуксиз янгилаш ва ривожлантириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишлашда қонунийлик принципларига амал қилиш фаолиятини юксалтириш юзасидан билим ва кўникмалари оширилди.
Ўқув йиғини якунида раҳбар ходимларнинг касбий билимлари билан бир қаторда жанговар ва жисмоний тайёргарлиги ҳам синовдан ўтказилиб, якунда имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ходимларга Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Бекмурод Абдуллаев томонидан сертификатлар топширилди.
Шунингдек, ички ишлар вазири ўринбосари профилактика кичик инспекторлари билан учрашиб юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, тизим самарадорлиги ва жиноятчиликка қарши курашиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида таъкидланди. Уларга эгаллаётган билим ва кўникмаларини амалиётда қўллашда ўз касбига садоқатли бўлиш, халқ манфаатларига хизмат қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш, жиноятчиликка қарши муросасиз курашиш лозимлиги таъкидланди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати