Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди
2025-02-22 09:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилоят Кенгашининг календарь режасига асосан 2025 йилнинг 19-20 февраль кунлари Термиз шаҳридаги вилоят ИИБ Спорт мажмуасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти раиси кубоги мусобақаси ўтказилди.
Спорт мусобақаси муросасиз баҳсларга бой бўлиб, Сурхондарё вилоятида хизмат ўтаётган Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси бошқармаси, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси, Божхона бошқармаси, Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармаси, Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари оператив қўмондонлиги ходимларидан иборат 8 та терма жамоадан жами 64 нафар спортчилар қатнашди.
Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу нуфузли мусобақа натижаларига кўра 1 ўринни Сурхондарё вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси терма жамоаси, 2 ўринни Сурхондарё вилояти ИИБ терма жамоаси, 3 ўринни Миллий гвардия бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси терма жамоалари ходимлари қўлга киритишди.
Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шу ўринда айтиш жоизки “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти қошида ташкил этилган “Кураш”, “Эркин кураш”, “ДЗЮДО”, “Қўл жанг”, “Триатлон”, “Футбол” , “Юнон-Рум кураши”, “Комбат айкидо” “Волейбол” тўгаракларида ҳозирги кунда жами 487 нафар ўсмирлар мунтазам шуғулланишиб республика ва халқаро мусобақаларда муносиб ўринларни эгаллашмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати