ИИВ Малака ошириш институтида хизмат интизоми ва қонунийликка бағишланган йиғилиш ўтказилди
2025-02-18 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари, вазирлик Малака ошириш институти раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчилари, ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда институт шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, ходимлар томонидан содир этилган хизмат интизоми ва қонунбузарлик билан боғлиқ ҳолатларнинг туб сабаблари, уларнинг келиб чиқиш омиллари танқидий таҳлил қилиниб, атрофлича муҳокама қилинди.
Хизмат интизомини мустаҳкамлаш йўналишидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти