Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Икромжон Турсунов томонидан навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди
2025-02-14 09:00:00 / Янгиликлар

Тезкор йиғилишда Президент қарори ижроси доирасида хавфсиз ва намунали кўчаларни барпо этиш масалалари муҳокама қилинди. Шу жумладан, Бухоро шаҳридаги “М.Ашрафий” маҳалласидаги лойиҳа тажрибаси асосида ҳудудларда тартибли ва хавфсиз муҳит яратиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, Шофиркон туманида интеллектуал камералар ўрнатиш ва ҳудудни тўлиқ қамраб олиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Бу тизим жиноятларнинг олдини олиш ва уларни тезкор фош этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Йиғилишда жиноятчиликка қарши кураш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, тергов ишларини сифатли ўтказиш, “E-material” тизимидаги ҳужжатларни кунлик назорат қилиш, киберхавфсизликни кучайтириш ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалалари таҳлил қилинди.
Шунингдек, 79 та “қизил тоифали” маҳаллалардаги профилактик ишлар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида масъул раҳбарларга аниқ вазифалар белгилаб берилиб, топшириқларни ўз вақтида ва самарали бажариш, шахсий таркиб фаолиятини тизимли назорат қилиш ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича қатъий талаблар қўйилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати