Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш масаласи муҳокама қилинди
2025-02-12 12:00:00 / Янгиликлар

Бугун, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси бўйича ташкил этилган Республика идоралараро Мувофиқлаштириш штаби раҳбари — Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев томонидан республика ва ҳудудий штаб аъзолари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда штаб раҳбари ўринбосарлари ИИВ ўринбосари Б.Абдуллаев, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокуратураларида ташкил этилган штаб ва ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари қатнашди.
Йиғилиш давомида барча ҳудуд масъулларининг Қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлари бўйича бирма бир ҳисоботлари эшитилди ва шу билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Якунида штаб аъзоларига “Йўл хариталар”да белгиланган бандларни тўлиқ бажарилиши устидан кунлик назорат қилиш бўйича топшириқ берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.