Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Ички ишлар органлари ҳарбий сафарбарлик бўлинма бошлиқлари билан 2024 йил якунларига бағишланган cарҳисоб йиғилиши ўтказилди
2025-02-11 16:15:00 / Янгиликлар
![Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Ички ишлар органлари ҳарбий сафарбарлик бўлинма бошлиқлари билан 2024 йил якунларига бағишланган cарҳисоб йиғилиши ўтказилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F7035d64b-4281-d44e-b28b-c548e06b2976_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Сўнгги вақтларда Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизни турли таҳдид ва хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини ошириш, куч тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтирилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айнан шу мақсадда, республиканинг барча минтақаларидан ички ишлар органлари ҳарбий сафарбарлик бўлинма бошлиқлари бугунги ўтказилаётган ўқув семинарга таклиф этилди.
Йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти раҳбари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов иштирок этди.
Йиғилишда 2024 йилда жанговар ва сафарбарлик шайлиги соҳасига оид муаммоларни аниқлаш, балки ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган амалий ечимларни таклиф қилиш, жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар 2025 йилда бажариладиган устувор вазифалар таҳлил қилинди. Эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокамага қўйилди.
Шунингдек, ички ишлар органларининг жанговар, сафарбарлик, тезкор режалаштириш ва фуқаро муҳофазаси, қонунийликни мустаҳкамлаш, энг асосий мақсад халқимиз осойишталиги ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш эканлиги таъкидланди
2025 йилда амалга оширилиши зарур бўлган энг устувор вазифалар белгилаб олинди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти