Наманган вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ҳудудларда «қизил» тоифадаги маҳаллаларда амалга оширилган ишларни ўрганиш давом этмоқда
2025-02-08 08:30:00 / Янгиликлар

Полковник Шухрат Алиев раҳбарлигидаги вилоят ИИБнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари ва уларнинг муҳокамаси Поп ва Тўрақўрғон туманларида давом этиб, унда Поп туманининг 10 та ва Тўрақўрғон туманининг 8 та маҳалласига бириктирилган раҳбарларнинг иш фаолияти бирма-бир таҳлил қилинди.
Йиғилишда, маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларнинг жорий йилнинг январь ойида 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлари бўйича ахборотлари тингланиб, мазкур маҳаллаларнинг «қизил» тоифага тушиб қолиш сабаблари кенг муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида ҳар бир раҳбар ўзига бириктирилган ҳудудда манзилли иш ташкил этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳалла ходимлари ва бошқа соҳага дахлдор идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш бўйича масъул раҳбар ва ходимлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати