Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
2025-02-06 08:00:00 / Янгиликлар
![Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Ff11265e4-6b56-445e-0431-b98a902a7dd5_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли Қарорига мувофиқ, вилоятнинг барча маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олидини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.
Ҳар бир маҳаллада хавфсизликни таъминлаш борасида ишлаб чиқилган йўл хариталарида белгиланган вазифаларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши лозимлиги Бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида таъкинланди.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар ва уларнинг сабаб ва шароитлари танқидий кўриб чиқилиб, хизмат фаолиятида камчиликка йўл қўйган раҳбар ва ходимларга тегишли чоралар қўлланилиши тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати