Андижон вилояти ИИБда Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал майор Даврон Назармухамедов иштирокида ўтган 2024 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди
2025-02-05 19:45:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 4 февраль куни Андижон вилояти ИИБда Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов раислигида бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида вилоят ҳудудида 2024 йилнинг 12 ойи мобайнида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини сақлаш борасида олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар натижалари танқидий муҳокама қилинди.
Таҳлиллар асосида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйиб келган бир қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан қаттиқ интизомий таъсир чоралари қўлланилди.
Шу билан бирга, вилоят ҳудудида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олишда бошқа ҳамкасбларига алоҳида ўрнак кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимлар муносиб рағбатлантирилди.
Йиғилиш сўнггида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш бўйича Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунги ПҚ-1-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини сифатли бажариш асосида иш ташкил этиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати