Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаиловнинг навбатдаги “Оммавий сайёр қабули” бўлиб ўтди
2025-02-02 09:00:00 / Янгиликлар
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси биносида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилган қабулда, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди.
“Оммавий сайёр қабули” жараёнида фуқаролар тергов — суриштирув, ишга қабул қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, оила турмуш доирасидаги низоларга барҳам бериш, пул олди берди масаласи ва бошқа турли ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.
Мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ижросини ўрганиш учун қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар эса тегишли соҳавий хизмат масъулларига йўналтирилиб, бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати