Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ҳузурида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳамда унинг қуйи тизимларига бир қатор устувор вазифалар белгиланди
2025-02-01 16:15:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 1 февраль куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ҳузурида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментида соҳа хизматларида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Дастлаб бошқарма бошлиқларнинг ахбороти бўйича камчиликка йўл қўйилган соҳа хизмат йўналишларини кескин танқид қилиб, бунга сабабчи бўлган ходимларнинг ўтган давр мобайнидаги фаолиятлари атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли интизомий таъсир чоралари кўриш борасида топшириқлар берилди.
Йиғилишда транспорт ва туризм намойиш объектларида содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аниқ белгиланган йўл харитаси бўйича иш ташкил этиш, айниқса профилактик тарғибот тадбирларини кучайтириш, замонавий илғор технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш, камералаштириш орқали ҳудудларни тўлиқ қамровга олиш ва бошқа масалалар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Шу билан бир қаторда, бошқарма, бўлима ва бўлинма раҳбарлари қўл остидаги ходимларнинг оилавий шароити, уларнинг муаммоларидан доимий хабардор бўлиш ҳамда ижтимоий-криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи омиллар чуқур таҳлиллар асосида ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаш, шахсий таркиб ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, ўтказилаётган тарбиявий ишларни жадаллаштириш, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, ходимларнинг муомала маданиятини юксалтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, хизматга фидоийлик ва садоқат билан ёндашиш, ижрочилик, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилинишини таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича йўриқномалар берилди.
Шунингдек, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқарма ва бўлинмаларининг бир гуруҳ ходимларига “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш борасида ҳамкасблари орасида алоҳида ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга эсдалик совғалари ҳамда самарали меҳнатлар, хизматда бир қатор эришилган ютуқларини муносиб тақдирлаш юзасидан махсус унвонлар топширилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи