Жазони ижро этиш департаментида Академия курсантларининг малакавий амалиётига йўриқнома йиғилиши ўтказилди
2025-01-30 11:10:00 / Янгиликлар
![Жазони ижро этиш департаментида Академия курсантларининг малакавий амалиётига йўриқнома йиғилиши ўтказилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Fe5e3a334-18f1-9509-bc62-9b03f29c32b6_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти раҳбарияти ҳузурида жорий йилнинг 24 январь куни Вазирлик Академияси 3-босқич курсантларининг битирув малакавий иши олди йўриқномаси йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда, курсантларга бириктирилган мураббийлар ва Академия ўқитувчи-педагоглари иштирок этдилар. Йиғилишни Департамент бошлиғининг ўринбосари полковник Г.Курамбаев кириш сўзи билан очиб, курсантларнинг олган назарий билимларини амалиёт даврида мустаҳкамлаши, кўникмаларини ошириб боришлари хусусида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, курсантларнинг тасдиқланган кун тартиби, қонунчилик ҳамда хизмат интизомига қатъий риоя қилишлари хусусида гапириб, масъул ва мураббийларга бир қатор вазифалар қўйди.
Йиғилиш якунида, курсантлар малака амалиёти билан боғлиқ ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати