Вазир ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Самарқанд вилоятида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича топшириқлар берди
2025-01-30 10:05:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Самарқанд вилояти прокуратурасида Самарқанд вилоятининг 16 та шаҳар-туманларининг барча сектор раҳбарлари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул бўлган барча субъект идора ва ташкилот раҳбарлари билан видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти билан таништириб, мазкур қарор ижросини таъминлаш биринчи навбатдаги устувор вазифа эканлиги бўйича сектор раҳбарлари, идора ва ташкилот раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасида топшириқлар берди.
Шунингдек, Вазир ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича «маҳалла еттилик» томонидан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Жумладан, Паяриқ туманида «қизил» тоифага киритилган «Гўзал» МФЙни қизил тоифадан чиқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди ҳамда барча сектор ва тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарор ижросини тўлақонли таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Иштихон тумани «қизил» тоифадаги«Иштихон» маҳалласида барча сектор ва тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарор ижросини тўлақонли таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, Иштихон тумани «Қорақўйли» маҳалласида жойлашган «Спорт мактаби» фаолияти билан танишди.
Қўшработ тумани «қизил» тоифадаги«Шовона» маҳалласида барча сектор ва тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда «маҳалла еттилик»ги билан учрашиб, маҳаллани қизил тоифадан чиқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарор ижросини тўлақонли таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар билан танишди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати