Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини таҳлил қилди
2025-01-29 08:55:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида ўтказилган тезкор йиғилишда бошқарма соҳавий хизмат раҳбарлари, Наманган шаҳар, Янги Наманган ва Давлатобод туманлари ИИБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот масканлари раҳбарлари иштирок этишиб, ушбу масканларда хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилишда, 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан мазкур шаҳар-туманларида фаолияти олиб бораётган 15 та ҳуқуқ-тартибот масканларининг фаолияти самарадорлигини ошириш орқали жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари ва қоидабузарликларни олдини олиш юзасидан масъул раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.
Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда камчиликларга йўл қўйган масъул раҳбар ва ходимлар қатъий огоҳлантирилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати