Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида «маҳалла еттилиги» томонидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди
2025-01-29 08:30:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 28 январь куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича «маҳалла еттилик» томонидан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, Пахтачи тумани ИИБ биносида «Тезкор бошқарув маркази» фаолияти билан танишди, шунингдек, туманинг қизил тоифага киритилган «Истиқлол» МФЙни қизил тоифадан чиқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди ҳамда барча сектор ва тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарор ижросини тўлақонли таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, туманидаги қизил тоифадаги «Тошкўприк» маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги билан яқиндан танишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарор бўйича «маҳалла еттилик» раҳбарларига «Йўл харита» ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Ташриф давомида, Нарпай туманида «қизил» тоифадаги «Сарбозор» маҳалласида барча сектор ва тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарор ижросини тўлақонли таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, ушбу маҳаллада «ELESTRO LOGIS» ишлаб чиқарувчи МЧЖ фаолияти билан танишиб, ишчи кучини ошириш бўйича корхона раҳбарига топшириқ берди.
Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида барча сектор ва тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарор ижросини тўлақонли таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Каттақўрғон шаҳарда «қизил» тоифадаги «Зарафшон» маҳалласида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва «маҳалла еттилиги» фаолияти билан танишди.
Каттақўрғон туманида «қизил» тоифага киритилган «Мейлихўжа» маҳалласида барча сектор ва тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон қарор ижросини тўлақонли таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди, шунингдек, «маҳалла еттилик» раҳбарларига «Йўл харита» ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати