ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий қисмига транспорт воситалари тантанали равишда топширилди
2025-01-28 11:15:00 / Янгиликлар
![ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий қисмига транспорт воситалари тантанали равишда топширилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F4cf56b28-7e29-1e62-1695-5467bac655db_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
ИИВ Қоровул қўшинлари 7531-сон ҳарбий қисмда Ички ишлар вазирлиги томонидан ушбу ҳарбий қисм автохизмати ихтиёрига энг янги ва замонавий русумдаги 2 дона «ИСУЗУ» русумли автобуслар топширилди.
Тадбирда қўмондон полковник Хасан Батиров сўзга чиқиб, вазирлик раҳбарияти номига ўзи ва қўшин қўмондонлиги томонидан самимий миннатдорчилик билдириб ўтди, шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизда Қуролли кучларни тубдан ислоҳ қилиш, қўшинларни энг янги замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш борасидаги ишлар жадал ҳамда тизимли равишда давом эттирилаётганлиги, хусусан, қоровул қўшинларига берилган бу каби автоуловлар бевосита шахсий таркиб хизмат, касбий ва жанговар сифат фаолиятини оширишида жуда катта ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.
Албатта, ушбу автоуловлар ҳарбий хизматчиларга узоқ йиллар давомида самарали хизмат қилибгина қолмасдан, уларнинг олис манзилларини яқинлаштиришида кўмак бериши шубҳасиздир.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи