Денов туманида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳамда вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Бабаджановлар томонидан ташқи миграциядан қайтган ёшлар билан учрашув ўтказилди
2025-01-26 11:45:00 / Янгиликлар
Денов Тадбиркорлик ва педагогика институти биносида, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Узун ҳамда Сариосиё туманларида истиқомат қилиб келаётган хорижий давлатларга вақтинчалик ишлаш мақсадида кетиб, ташқи миграциядан қайтган аҳоли вакиллари, хотин қизлар ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Ташкил қилинган учрашувда, вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Бабаджанов ва вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов, Денов тумани ҳокими Илхом Ибодов ҳамда масъул идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Т.Исмаилов ташқи миграциядан қайтган аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув давомида, уларни қийнаб келаётган муаммолар ва ушбу муаммоларни бартараф этиш масаласида фикр мулоҳазалар билдирди.
Учрашув давомида, вилоят сектор раҳбарлари ташқи миграциядан қайтган фуқароларни муқим иш билан таъминлаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати