Навоий вилояти ИИБда ўтказилган тадбирда бир гуруҳ фахрийларга аъзолик кўкрак нишонлари тантанали топширилди
2025-01-26 11:10:00 / Янгиликлар
![Навоий вилояти ИИБда ўтказилган тадбирда бир гуруҳ фахрийларга аъзолик кўкрак нишонлари тантанали топширилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F06fe0deb-7b89-cf66-093b-3adcca9ab461_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Ҳар қандай соҳа вакили маънавияти билан комилликка эришади. Шу нуқтаи назардан Ички ишлар органи ходимларининг маънавий дунёқарашини юксалтириш мақсадида мунтазам ташкил этилаётган маънавият-маърифат дарсининг навбатдагиси «Сўз, фикр ва ахборот эркинлиги» мавзусига бағишланди. Мавзу Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Дилшод Мамаражабов маърузаси орқали ёритиб берилди. Шунингдек, ходимларга янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмалари етказилди. Сўнг ходимларнинг ўқув дарсларини ўзлаштириш даражаси муҳокама этилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Тадбир давомида Бошқарма фахрийлар кенгаши аъзолигига қабул қилинган 7 нафар устозларга аъзолик кўкрак нишонлари тантанали топширилиб, ёшларга соҳа сирларини ўргатишда, йўл-йўриқ кўрсатишда ҳамкорликни кучайтириш таклифлари берилди. Фидокорона хизмати билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёш ходимларнинг ота-оналарига Вазирлик раҳбариятининг миннатдорчилиги билдирилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати