Жазони ижро этиш тизимида. Китоб — маънавият хазинаси
2025-01-25 03:50:00 / Янгиликлар
Ички ишлар органлари шахсий таркибнинг маънавий-маърифий билимларини такомиллаштиришга ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД тизимида ўтказилаётган тадбирларда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг энг асосий воситаси китоб эканлигини инобатга олиб, ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишга урғу бериляпти. Ҳар йили «Энг яхши китобхон» танлови ўтказилиб, ғолиблар муносиб рағбатлантириб борилади.
Департаментда ташкил қилинган кенг ва шинам кутубхонада 2200 номдаги бадиий, илмий, диний-маърифий ва бошқа мавзулардаги китоблар жамланган. Бундан ташқари, ходимларнинг талаб ва истакларига биноан кутубхона фонди мунтазам янгиланиб, янги нашрдан чиққан китоблар, долзарб мавзудаги замонавий адабиётлар билан бойитиб борилмоқда. Тизим муассасаларида ҳам жазо муддатини ўтаётган шахслар учун алоҳида, ходимлар учун алоҳида кутубхоналар ташкил қилинган.
Дарҳақиқат, китоб мутолааси инсоннинг маънавий дунёқарашини юксалтириб, билимларини чуқурлаштириб, сўз бойлигини оширади. Бу эса ходимларнинг хизмат фаолиятида асқатиб, маҳкумлар билан тарбиявий тадбирлар олиб боришда жуда қўл келяпти.
Шаҳризод ШОКИРОВ, капитан.