Сурхондарё вилояти ИИБда “Фидойи аёл ходима” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди
2025-01-24 15:40:00 / Янгиликлар
![Сурхондарё вилояти ИИБда “Фидойи аёл ходима” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Fe0be086a-c47e-50a7-59e7-64a5f982490f_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималарнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, ўз касбининг билимдонлари ва моҳирлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, аёл ходималарнинг жанговар, жисмоний ва касбий тайёргарлик даражасини кучайтириш, профессионал ва интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ўтказилган кўрик танловда аёл ходималар уч босқичда синовдан ўтказилди.
1000 метр масофага югуриш, комплекс машқлар, “Макаров“ тўппончасини тўлиқсиз қисмларга ажратиш, йиғиш ва амалий ўқ отиш машғулотлари ҳамда электрон тест синови шартларида бор билим ва кўникмаларини намоён этган ходималар орасидан энг юқори натижани қўлга киритганлар ҳакамлар ҳайъати кўмагида саралаб олинди.
Ушбу танловнинг “мутлақ ғолиби”- деб, топилган ходима Маҳбуба Пўлатова танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати