Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходималари ўртасида «Энг яхши китобхон ходима» кўрик-танлови ташкил этилди
2025-01-23 12:35:00 / Янгиликлар
![Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходималари ўртасида «Энг яхши китобхон ходима» кўрик-танлови ташкил этилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F212757c2-7183-3d0f-bd87-cec3df6a1f1e_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилиб келаётган ходималарнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, уларнинг мавжуд иқтидорларини намоён этишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида, вилоят ИИБнинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмаларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида «Энг яхши китобхон ходима» кўрик-танлови ўтказилди.
Ушбу ўтказилган кўрик-танлов учта шартдан иборат бўлиб, биринчи шарт «Бадиий асарлар билимдони», иккинчи шарт «Тезкор савол-жавоб» ҳамда учинчи шарт «Буюк мутафаккир ва адиб»-деб, номланди.
Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган кўрик-танлов якунида 3-ўринни Садоқат Норқувватова, 2-ўринни Дилшода Қосимова ва фахрли 1-ўринни Дилафруз Алланазаровалар қўлга киритишди.
Ғолиблар вилоят Ички ишлар бошқармасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати