ИИВ мутасаддилари иштирокида Сирдарё вилояти маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишга доир ўрганишлар олиб борилмоқда
2025-01-23 12:25:00 / Янгиликлар
![ИИВ мутасаддилари иштирокида Сирдарё вилояти маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишга доир ўрганишлар олиб борилмоқда](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F6f341239-1582-c21d-40d5-a3074f965a0f_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Сирдарё вилоятида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Уралов томонидан ҳудудларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жараёнда Гулистон шаҳридаги «Бахт», «Навбаҳор» ва «Намуна» маҳаллаларида содир этилган қонунбузурликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш баробарида, уларни бартараф этиш бўйича «Маҳалла еттилиги» ҳамда масъулларга зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, бу каби чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йилда «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида»ги 1-сонли қарори ижроси юзасидан олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати