Асосий контентга ўтиш

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходималар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

2025-01-22 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021-йил 31-март кунидаги тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 21 январ куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан аёл ходималар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Қизғин жараёнларга бой тарзда ўтказилган мусобақада фахрли учинчи ўринни “Хумо” жамоаси, иккинчи ўринни “Ёшлар” жамоаси, биринчи ўринни “Адолат” жамоаси қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Албатта бу каби танловларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг интеллектуал салоҳияти, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш ҳамда китобхонлик маданиятини оширишга янада ёрдам беради.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

157

Охирги янгиланиш: 2025-01-22 22:09:18

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходималар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди