Ишчи гуруҳ — Фарғонада. Тақдимотлар, мулоқотлар ва тавсиялар
2025-01-19 01:45:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал майор Бекмурод Абдуллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари бир неча кун давомида Фарғона вилоятида. «Қизил» тоифадаги маҳаллалар ва оталиққа олинган ёшлар бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун ташкил этилган 3-сектор штабига бориб, яратилган шароитлар, жиноятчиликни жиловлаш борасидаги тақдимотлари билан танишишди.
Янги ташкил қилинган Киберхавфсизлик лабораторияси фаолияти ўрганилиб, бу ерга ўрнатилган янги жиҳозлар, техник имкониятлар, вилоят ИИБ ҳамда ТАТУ Фарғона филиали ҳамкорлигида ишлаб чиқилган лойиҳалар ҳам катта таассурот қолдирди.
Сафар давомида вилоят ИИБ ЖХХ ППХ батальони, Қўштепа тумани ИИБ, Қўқон шаҳридаги Муқимий номли маҳаллада қад ростлаётган 2-минтақавий ҳудуд мувофиқлаштириш маркази биносида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, Пробация ҳисобида турган назоратдаги шахсларни қайта касбга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича «Касбий кўникмалар маркази» билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳам жойида ўрганилди. Марказда Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган меҳнат ярмаркасида пробация назоратида турган 6 нафар шахс шу ернинг ўзида ишга қабул қилинган бўлса, яна 30 нафарига ўзлари танлаган иш ўринлари бўйича йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари, Бувайда тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган назоратдаги шахслар иштирокида сайёр суд мажлиси ва ёшлар билан учрашув ҳам ўтказилди. «Қувасой темир бетон» заводида ишлаб келаётган назоратдаги шахслар ҳамда масъул раҳбарлар билан ўтказилган мулоқот ҳам самимий руҳда кечди.
Абдувосит СИДИҚОВ, ўз мухбиримиз.