Асосий контентга ўтиш

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари раислигида Чимбой тумани ИИБ томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот-йиғилиши ўтказилди

2025-01-15 10:30:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Музаффар Рахматуллаев раислиги танқидий руҳда ўтказилган ҳисобот-йиғилишида 2024 йилда эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, маҳаллаларда содир этилган жиноятлар ва олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида, ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажарган, ижобий натижаларга эришган, ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ходимлар Вазирликнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

152

Охирги янгиланиш: 2025-01-16 08:38:34