Очиқ эшиклар куни. Учрашув жойи - Ҳарбий қисм
2025-01-13 01:25:00 / Янгиликлар
Зарафшон шаҳар ИИБ оталиғидаги 11-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7551 ҳарбий қисмда «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди.
Тадбир жараёнида ўқувчилар Ватан ҳимоячилари самарали хизмат қилиши ва мазмунли дам олиши учун яратилган шарт-шароитлар, ҳарбий қисм кутубхонаси, спорт зали, ўқув хоналари, ётоқхоналар, Маънавият ва маърифат маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.
- Ватан ҳимоячилари сафида ҳарбий аёлларни кўриб, мен ҳам улар каби шижоатли, матонатли бўлишни ният илдим, — дейди мактабнинг 10-синф ўқувчиси Маржона Олимова.
Тадбирида иштирокчиларга қурол-аслаҳа ва махсус техникалар кўргазмалари намойиш этилиб, улардан фойдаланиш усуллари тушунтирилди. Фахрий қоровул, аскарларнинг қўл жанги тайёргарлиги ҳамда Кинология хизмати ходимларининг кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.
Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи ва ёшлар билан учрашувдаги ўзаро мулоқот чоғида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди, келгусидаги режалари, танлаётган касб ва мутахассисликлари ҳақида гапириб беришди.
Маҳлиё ХОЛОВА, ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.