Сурхондарёда терговчи ва суриштирувчилар иштирокида Ахборот тизими орқали содир этилаётган жиноятларни тергов қилишдаги муаммо ва ечимлар мавзусига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди
2025-01-12 10:15:00 / Янгиликлар
Бугунги кунда ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари тобора кўпайиб бормоқда. Ушбу турдаги жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатлари олиб бориш жараёнида амалдаги тезкор қидирув ҳамда тергов қилиш усуллари жиноятларни иссиқ изидан фош этиш ва айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш учун етарли эмаслигини кўрсатмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 11 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг соҳага оид терговга қадар текширув, тергов ҳаракатлари олиб боришга ваколатли ходимлари иштирокида “Ахборот тизимидан фойдаланиб содир этилаётган фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларини олдини олиш, мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда исботланиши лозим бўлган ҳолатлар: муаммо ва ечимлар“ мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.
Ўтказилган илмий-амалий конференция давомида ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларни олдини олиш, ушбу турдаги жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини олиб боришда ягона ёндашувни қўллаш бўйича аниқ таклифлар берилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Конференцияда маърузачилар томонидан берилган маълумотларни иштирокчилар диққат билан тинглашиб, мазкур соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати