Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан ИИВ Қоровул қўшинлари 7534-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига бир қатор вазифалар белгиланди
2024-12-30 11:40:00 / Янгиликлар
Ташриф ҳарбий қисм саф майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ижро этилиши билан бошланиб, вазир ўринбосари ҳарбий хизматчилар билан учрашиш вақтида дунёда ва қўшни давлатларда юзага келаётган ҳарбий сиёсий вазиятлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларга руҳан ва жисмонан тайёр бўлишлари, ватанпарвар, сергак ва огоҳ бўлиб ҳарбий хизматни олиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Ҳарбий қисмда мавжуд бўлган маъмурий ҳамда маиший бинолари, аскарларни хизмат қилишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларни ётоқхона, ошхона ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналари кўздан кечириб, интизомбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва аскарларни бир-бирлари билан хушмуомала бўлишларини айтиб ўтдилар.
Шунингдек Вазир ўринбосари ҳарбий қисм мансабдор шахсларига ҳарбий хизматчиларни хизмат ўташи учун янада қулай шароит яратиш, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлиги ва шайлигини ошириш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб бердилар.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи