Асосий контентга ўтиш

Наманган вилояти ИИБ ва Миллий Гвардия бошқармаси раҳбарияти томонидан навбатдаги ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилди

2024-12-29 08:30:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ва полковник Хамидулла Маматовлар Мингбулоқ, Поп ҳамда Чуст туманларида бўлиб, Янги йил тадбирлари ўтказиладиган жойларда кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари, шу билан бирга Поп туманинг «Ултарма» ва «Уйғур» маҳаллалари ходимларнинг фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Янги йил арчаси ўрнатилган жойда хизматга жалб этилган ходимларнинг жамоат ва ёнғин хавфсизлиги юзасидан шайлиги текширилиб, уларга хизматни ҳушёр ва қонунийликка қатъий амал қилган олиб боришлари юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, маҳалла ва ҳудудга бириктирилган масъул ходимларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида аҳоли орасига кириб бориш орқали уларнинг муаммоларини ўрганиб, самарали ечим топиш, ишсиз қатламни бандлигини таъминлаш, профилактик ҳамда тарғибот тадбирларини жадаллаштириш юзасидан тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

122

Охирги янгиланиш: 2024-12-29 08:37:31

Наманган вилояти ИИБ ва Миллий Гвардия бошқармаси раҳбарияти томонидан навбатдаги ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилди