ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарининг навбатдаги манзили Бухоро вилояти бўлди
2024-12-26 11:15:00 / Янгиликлар
Янги йил байрамига тайёргарлик даражасини ўрганиш, фуқаролар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратиш орқали уларда байрам кайфиятини янада яхшилаш мақсадида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи Шерзод Ибрагимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарёдаги ўрганиш ишларини якунлаб, Бухоро вилоятига етиб келди.
Ишчи гуруҳ аввалига йиғилиш ўтказиб, унда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олишди. Шунингдек, ҳар бир вазифанинг бажарилиш муддати масъул ходимларга белгилаб берилди.
Шундан сўнг, “Янги йил арчаси“ ўрнатилган ҳудудлар ва байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардаги хавфсизлик даражаси ўрганилиб, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш режаси ишлаб чиқилди.