Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов вилоятнинг шаҳар ва туманлари марказида ўрнатилган «Президент арча»лари атрофида хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганди
2024-12-26 10:45:00 / Янгиликлар
Жумладан, Шофиркон, Ғиждувон ва Вобкент туманларида ўтказилган ўрганишларда «Президент арчаси» нинг тегишли меъёрий талаблар асосида ўрнатилганлиги, хавфсизликнинг таъминланганлиги, қўриқлаш ҳамда жамоат тартибини сақлашга оид масалаларни кўздан кечириб, хизматга жалб этилган ходимларга қўшимча йўриқнома берди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган айрим камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.
Бу каби ўрганиш ишлари вилоятнинг қолган барча ҳудудларида ҳам амалга оширилиб, янги йил ҳамда Президент арчаси тадбирларининг хавфсиз ўтказилиши таъминланади.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати