Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан ўтган 11 ой якунлари сарҳисоб қилинди
2024-12-24 17:40:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ҳузурида Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан ўтган 11 ой якунлари бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ташриф Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларининг саф майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ижро этилиши билан бошланиб, Вазир ўринбосарига соҳа хизматларида амалга оширилган ижобий ишлар, шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ва жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида батафсил ахборот берилди.
Сўнг, ходимларнинг хизмат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, ётоқхоналар, ошхоналар ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналари мавжудлиги ҳамда ўқув синфларининг жиҳозланганлиги, интизом бузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари, бир-бирлари билан ва фуқаролар билан муносабатда хушмуомала бўлишлари талаб қилинишини алоҳида етказиб ўтди.
Тадбир давомида метрополитен объектларида тартиботини ташкил этиш бўлими ходимлари томонидан туну кун цитуатсион таҳлили марказининг метро бекатларига ўрнатилган видео кузатув камералари орқали келиб тушаётган хабарларни аниқлаш тезкорлик билан уларни бартараф этиш платформадаги шубҳали фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари кузатилиб, улар профайлинг қилиб борилишини кўздан кечирдилар.
Вазир ўринбосари томонидан транспорт объектларида бахтсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш, хусусан метро ишчилари ва йўловчи фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича масъул ходимларга кўрсатмалар берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи