Учинчи минтақавий ҳудудда жойлашган манзил колониялари ва тергов ҳибсхоналарининг тиббиёт йўналиши бўйича хизмат қилаётган ходимлари ўқув машғулотларига жалб этилди
2024-12-22 19:50:00 / Янгиликлар

Учинчи минтақавий ҳудудда жойлашган (Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари) манзил колониялари ва тергов ҳибсхоналарининг тиббиёт йўналиши бўйича хизмат қилаётган ходимлари (ҳар бир муассасадан 1 нафар шифокор ва 1 нафар ўрта тиббий ходим) 38-сон МКда ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали ўқув машғулотларига жалб этилди.
Ўқув машғулоти тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ, интерфаол усулда, мастер класс кўрсатиш орқали ўтказилди.
Ўқув машғулоти икки қисмда ташкиллаштирилди:
- Тиббиёт йўналиши бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларни ишлатиш жараёни бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;
- Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасалари билан юзага келаётган муаммоларни ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларини жалб этган ҳолда ижобий ечим топиш.