Қўқон томонларда. Янги Ўзбекистоннинг бахтли ёшлари
2024-12-21 07:40:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллик байрами қўқонлик 3516 нафар йигит-қиз учун унутилмас хотиралар билан эсда қоладиган бўлди.
Байрам кунлари 16 ёшга тўлиб, биринчи маротаба фуқаролик паспортини олаётган ёшларга ИД-карталари расмийлаштириб берилди ва жойларда тантанали тарзда топширилди.
Ёшлар билан учрашувда Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи, полковник Акмал Парпиев Янги Ўзбекистонда униб-ўсаётган ёш авлод вакиллари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапириб, йигит-қизларни пухта билим олишга, кўпроқ китоб ўқишга, касб-ҳунарлар ўрганишга чорлади.
Шундан сўнг уларга ID-карталар ва байрам совғалари топширилди.
- Фуқаролик паспортини қабул қилиб олиш жуда ҳаяжонли бўларкан. Келажакда яхши ўқиб, ютуқларга эришиб, жонажон Ватаним равнақига муносиб ҳисса қўшаман, — дейди тадбир қатнашчиси Муҳаммадризо Саидов.