Бухоро вилояти сектор раҳбарлари томонидан Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биносида капитал таъмирланаётган тезкор бошқарув марказида ўрганиш ишлари олиб борилди
2024-12-21 00:25:00 / Янгиликлар
Вилоят ИИБ бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов тезкор бошқарув марказининг аҳамияти ва бу ерда давом этаётган қурилиш ишларининг бориши ҳақида маълумот берди.
Маълум бўлишича, ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган таъмирлаш ишларига қарийб 3 млрд сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Қурилиш ишлари “Шомуроджон” МЧЖ томонидан бажарилмоқда.
Шунингдек, “Ўзбектелеком” АЖнинг вилоят филиали томонидан ҳам бу ерда зарур ишлар олиб борилмоқда.
Ботир Зарипов қурилишда сифатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Таъминотдаги муаммолар билан қизиқди. Шунга кўра, мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати