Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан навбатдаги ўрганиш ишлари Тўрақўрғон туманида давом этди
2024-12-21 00:10:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати доимий равишда ўрганилиб, аниқланган камчиликлар ўз ўрнида бартараф этиб келинмоқда.
Жумладан, бугун полковник Шухрат Алиев масъул ходимлар билан биргаликда Тўрақўрғон туманида бўлиб, тумандаги ижтимоий соҳа ва коммунал хизмат кўрсатиш объектларининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишди. Шунингдек, тумандаги “Бекобод” маҳалласига тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг фаолияти ўрганилди.
Ўрганишлар давомида туман электр тармоқлари ва газ таъминоти корхоналари, туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари билан суҳбатлашилди ҳамда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслар билан узлуксиз таъминлаш, қиш мавсумини беталафот ўтказиш, шу билан бирга, етарлича ёқилғи маҳсулотларининг захирасини шакллантириш бўйича топшириқлар берилиб, юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларга шайлик даражаси ва фуқароларга яратилган шарт-шароитлар текширилди.
Бундан ташқари, хизматга жалб этилган ходимларга тунги вақтларда шахсий хавфсизликка риоя қилган ҳолда ҳушёр хизмат олиб боришлари юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати