«Ёшлар ҳафталиги» доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди
2024-12-19 11:10:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазирининг 2024 йил 13 декабрь кунги тегишли фармойишига асосан 18-25 декабрь кунлари «Ёшлар ҳафталиги -2024» тадбири ўтказилиши белгиланган. Ҳафталик доирасида ёш ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари ҳамда кўрик-танловлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунга асосан ёш ходимларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида спортнинг «Стол тенниси» тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақанинг якуний натижасига кўра, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходими сафдор Улуғбек Ҳалилов 3-ўринни, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходими сафдор Рустам Отахонов 2-ўринни ҳамда Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ходими кичик сержант Иззатилло Тешабоев эса фахрли 1-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндор бўлган ёш ходимлар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Ёш ходимларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш,улар ўртасида соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб қилиш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати