ИИВ Академиясида “Ички ишлар органларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш ва кўриб чиқиш фаолиятини такомиллаштириш” мавзуига бағишланган конференция ўтказилди
2024-12-19 07:35:00 / Янгиликлар

Тадбирни академия бошлиғи ўринбосари Р. Нигматов очиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил қилинган илмий-амалий анжуманнинг муҳим аҳамиятини таъкидлаб ўтди.
Анжуманда соҳа мутахассислари ва олимларнинг долзарб мавзудаги маърузалари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялари, айни соҳадаги муаммоларнинг илмий-амалий ечимлари борасидаги мулоҳазалари тингланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати