Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2024-12-19 07:30:00 / Янгиликлар

Ишга жойлашиш, оилавий низони ҳал этиш, йўлларни таъмирлаш, кадастр муаммосида амалий ёрдам, тергов фаолиятидан норозилик каби мурожаатлар вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокидаги фуқаролар қабулида атрофлича эшитилди.
Бошқарма бошлиғи муаммолар ечими муддат талаб қилишини таъкидлар экан, аксариятига шу вақтнинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун назоратга олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати